Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

15:38 / 29.11.2017 | Javlonbek | 3513
Ассалому алайкум! Фарзанднинг отага нисбатан ёки кичикларнинг катталарга нисбатан динда илмлироқ бўлиши ва намозда уларга нисбатан камроқ хатога йўл қўйиши хисобидан, катталарга имом бўлиб намоз ўқисалар бўладими? 2). Баъзида интернет тармоқида баъзи юртларда имомлар намозда зам сурадан сўнг рукуга кетишдан олдин қўлларини елка баробар кўтариб, сўнг рукуга кетишади. Бунинг сабаби нима? Мен бир танишимдан бу ишда биз қиладиган рукуга караганда ҳасонот кўпроқ эканлигини эшитдим шу тўғрими? 3). Намоз бузилмаслиги учун ундаги  ҳаракатлар сони мисол учун 3 та ёки хар ракатда 1 тадан дейилган мазмундаги ҳадислар борми? Аслида нечтадан сўнг намоз бузилади? 4). Бева аёл деб эри ўлган аёлга айтиладими ёки ажрашган аёлгами? Тул аёл дебчи?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Имомгарчиликка ёшни эътиборга олинмайди. Хусусан ҳозирги кунда кимни тажвиди тўғри бўлса ўша ўтиши шарт.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб ҳам ўқиганлар. Бошқа бир ҳадисда бундай қилмай ҳам ўқиганлари келган. Ўша қўлни кўтаришни тарк қилиб намоз ўқиганлари ҳақидаги ҳадис мазҳабимиз имомининг наздларида қўлни кўтариб ўқиган ҳадислардан кўра саҳиҳроқ. Биз ҳам намознинг бошқа амалларида у киши эргашган ҳадисларига эргашганимиздек бу борада ҳам у киши эргашган ҳадисга эргашамиз. Бизнинг намозимиз ҳам айнан суннатдаги намоз ҳисобланади.
3).  Бундай ҳадис йўқ. Кетма-кет бир рукнда бир ҳаракатни уч маротаба такрорласа ёки намозга тегишли бўлмаган амални кўпайтириб юборса буни истилоҳда амалу касийр дейилади ва намоз бузилади. Шунингдек намоз ичида одатда икки қўлда бажариладиган амални бир қўлда бажариб қўйилган ҳаракат ҳам амалу касийрга киради. Мисол учун тўнни кийиш, салла ўраш, белбоғни боғлашлик ва ҳоказо. Аммо бир қўл билан бажарса бўладиган амални мабодо икки қўлда қилса ҳам, модомики, ўша амални бир рукнда уч бора қилмаса, амалу касийр қилган ҳисобланмайди. Ва яна бир қўлда бажарадиган ишни бир рукнда уч марта такрорламасада лекин заруратсиз бажарса макруҳ амал қилган бўлади.
4). Буни тилшунослардан сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat