Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен ҳозир Россияда ишлайман. Бу ерда пешин 12:18. Аср 14:24 да. Биз амакимлар билан офисда ишлаймиз. Иш билан бўлиб пешин вақти ўтиб кетганини ҳам сезмапмиз. Кейин келиб қарасак соат 13:50 бўлган экан. Шу вақт пешин намозини ўқисак бўладими? Баъзилари “ўқимимиз кеч бўлди” дейди. Мен “ўқийман” дедим. Шу ерда тортишув бўлиб кетди. Кейин мен амакимларга шу масалани домладан сўрайман дедим. Илтимос шу масалани ечиб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 12:18дан 14:24гача пешинни ўқиб олсангиз, пешинни ўз вақтида адо қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!