Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Араб амирлигидаги жамоат намози ҳақида

19:31 / 11.11.2016 | Hasanboy | 2840

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қисқа жавобларингиз кифоя қилади. Жамоат намози ва Араб амирликларидаги ҳолат бўйича саволлар бор эди. Жамоат бўлиб ўқилганда ҳар бир ҳаракатдан кейинги айтиладиган «Аллоҳу Акбар» ни муқтадий ҳам айтадими? Пешин ва Аср намозларида Фотиҳа сураси ва зам сураларни ҳам муқтадий ичида айтадими?
Араб амирликларида Масжидда имом бамдод намозининг иккинчи ракъатида рукуъдан сўнг тик турган ҳолида дуо қилади. Шунда биз ҳам имомга иқтидо қиламизи?
Фарз намозидан олдин айтиладиган такбири қоматни қисқа қилиб, яъни ҳар бир лафзни икки марта эмас бир марта айтиш жоизми? Жавобларингиз учун ташаккур. Умрингиз ва билимингиз янада зиёда бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Айтади. 2). Ҳанафий мазҳабида ҳам имом Муҳаммад “ўқиши жоиз” деганлар. 3). Ҳанафий мазҳабидаги киши сукут сақлаб туради. 4). Бошқа мазҳабларда жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat