Ассалому алайкум! Савол-жавоблардан ука акага, ака укага закот бериши мумкинлиги ва бу закот деб қабул қилинишини билиб олдик. Раҳматли акам никоҳ вақтида маҳрни умрим давомида бераман деб айтганлар. Афсуски тасодиф ажал келиб вафот этдилар. Раҳматли акамнинг маҳрдан қарзларини тўламоқчимиз. Саволим: 1). Раҳматли акамнинг маҳрдан қарзларини закот ҳисобига тўласак бўладими? 2). Отам ҳам раҳматли акамнинг маҳрдан қарзларини тўласалар закот ҳисобига ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди.
2). Ўтмайди. Валлоҳу аълам!