Ассалому алайкум! Мени тўйим куни акам янгамга “агар тўйда ўйнасанг тўғри уйинга кетасан, талоқ бўласан” деган экан. Янгам онамни райига қараб ўйнаган, онам бу гапдан бехабар бўлганлар. Мана орадан уч йил ўтди ҳамки акам янгамни қариндошларни тўйига, чаллари ва бешитўйларга юбормайдилар. Укамни уйлантириш арафасидамиз, акам “бормайди” деса, онам “шунча қардошлага нима дейман” деб хафа бўлдилар. Акамни гапига қараганда янгам ўзларини фарандларининг тўйига ҳам бормасакан. Шундай бўлиши мумкинми? Энди янгам тўйга борса талоқ тушиб қоладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўша гап айтилганидан кейин ўйинга тушганида талоқ тушган. Валлоҳу аълам!