Ассалому алайкум! 1). Агар қазо намозлари бир неча йиллик бўлса, бамдоднинг суннати қазосини ҳам ўқиш керакми?
2) Бамдод намозидан кейин қуёш чиққунга қадар, қуёш чиққанидан кейин, то тик бўлгунига қадар, пешин намозидан сўнг аср намозига қадар, аср намозидан сўнг қуёш қизариб ботгунига қадар қазо намозларини ўқиб олса бўладими?
3) Витр намозидан сўнгчи? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Фарзининг ўзи ўқилади. 2). Бўлади. Аср борасида уламолар “унинг икки вақти бор. Бири мустаҳаб(бу вақтда қазо намози ўқиш жоиз). Иккинчиси макруҳ вақти. Бу вақт қуёшнинг нури ичига кириб, қуёшга қаралганда кўзни олмайдиган даражадаги вақтдир. Бу вақтда ўша куннинг аср намозини ўқиш жоиз, қазо намозларини ўқиш жоиз эмас” деганлар. 3). Жоиз. Валлоҳу аълам!