Ассалому алайкум! Мен Андижон вилоятида истиқомат қиламан. 2 йилдан буён Тошкент шаҳрида ишлаб юрибман, мен намоз ўқиганимда қайси шаҳарда қаср қилиб ўқишим керак? Оилам Андижонда, ўзим ижара уйда яшайман. Андижонга 1-1.5 ойда бораман. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Ва алайкум ассалом! Икки жойда ҳам муқим(тўлиқ) ўқиб, орадаги йўлда қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!