Ассалому алайкум! Имом жаноза намозини ўқиётганида намозни фарзлари қиём, такбир ва саломни адо қилса, намоз тўлиқ бўладими? Яъни дуоларни ўқимаса ҳам.
Ва алайкум ассалом! Тўлиқ бўлади, лекин суннатни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади. жанозани жорий қилишдан мақсад ҳам маййитнинг ҳаққига дуо қилишдир. Дуоларсиз ўқилинган жаноза намозларда мақсад тўлиқ хосил бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!