Ассалому алайкум! Савол жавоблар саҳифасида ўқиб қолдим. Кимки хамр, яъни ҳаром ичимликни бисмиллоҳни айтиб ичса, имондан айриларкан. Агар бир киши буни билмаган ҳолатда қилса, у диндан чиқадими? Агар шундай бўлса, у диндан чиқмаганини билмаган ҳолатда намоз ўқиса, рўза тутса булар қабул бўлмайдими? Энди уни илгари қилган барча амаллари кeсиладими? Шу кунгача буни билмасдан, шаҳодат калималарини айтиб юрган бўлса, ўша айтган заҳоти яна имонга кeладими ёки мeн яна имонга қайтдим дeб ният қилиш кeракми? Илтимос тeзроқ жавоб бeрсангизлар!
Ва алайкум ассалом! “Лаа илааҳа Иллоллоҳ Муҳаммадурросуулуллоҳ”ни айтиш билан киши иймонда бўлади. Валлоҳу аълам!