Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келишув

09:07 / 16.11.2016 | Акром | 2287

Ассалому алайкум! Мен таъмирловчи бўлиб ишлайман. Менга кўб мижозлар келишади. Бир мижоз дарвоза заказ берган ва пулини ярмисини “заклад” берган. Дарвозани 1 хафтадан кейин об кетмоқчи бўлган ва 2 ойдан кейин келиб “мен бошқа жойдан харид қилиб қўйдим, берган пулимни қайтар” деди. Шу иши тўғрими? Мен бу ҳолатда нима қилсам шаръан тўғри қилган бўламан? Пулини қайтариб беришим шартми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дарвоза ўша буюртма берган инсоннинг мулки ҳисобланади. Хоҳласа ўзи сотсин, хоҳласа сиз сотиб беринг. “Дарвозанг бошқа одамга сотилса, берган закладингни оласан” деб айтишга ҳаққингиз бор. Сотилгандан кейин берган пулини қайтариб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat