Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг издошлари. Бир аёл киши ҳажга бориш мақсадида ҳаж сафари маблағини йиғиб келган, лекин ҳаж ибодатини қилаолмай вафот этди. Шу оламдан ўтган аёл учун ҳаж ибодатини қандай адо этса бўлади? Бир кўзга кўринган туман имомидан сўралганда, у киши бирор аввал ҳажга борган кишини ёки ҳажга боришга қодир бўлмаган кишини номидан шу ҳаж сафарига кетадиган маблағни тўланса, ҳажга юборилаётган киши ўша ўтган аёл номига ҳаж ибодатини қилса бўлишини айтди. Бу амал Ҳаж ибодати бўладими ёки ҳаж бадалми?
Ва алайкум ассалом! Ўша аёл тарафидан ҳажжи бадал бўлади. Валлоҳу аълам!