Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон тақдири

19:17 / 05.07.2018 | Elyorbek | 3016
Ассалому алайкум! Сизларни биз учун илм аҳллари, зикр аҳли қилиб яратган ва бизни савол бериб ўзининг мукаммал динини ўрганишга тавфиқ берган Аллоҳга ҳамд-у санолар бўлсин! Сизлардан бир ҳадиси шариф ҳақида сўрамоқчиман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида дуо тақдирларни ўзгартиради деганларини эшитгандим. Шу ҳадиснинг асл матнини айта оласизларми ва яна бир шундай савол: Лайлатул Қадр кечасида ва Бароат кечалари, шу каби муборак кечаларда инсон тақдири, жаннат ва дўзах аҳллари белгиланади деб телеграм тармоқларида ўқигандим. Шу қанчалик тўғри ва бу тақдири жаннатий ёки дўзах аҳлидан бўлишлиги белгиланган инсонлар қайси ҳолатда бўладилар? Яъни туғилаётган ёки бизнинг ҳамми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тақдир икки қисмга бўлинади. Мубрам ва муаллақ. Мубрам бу Аллоҳ таолонинг илмидаги тақдирдир. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу ўзгармасдир. Иккинчиси муаллақ – бу ҳақидаги маълумот фаришталарнинг қўлларига топширилгандан кейин ҳам ўзгартирилаверади. Қадр ва бароат кечаларида ушбу иккинчи тақдир фаришталарнинг қўлларига берилади. Дуо туфайли ҳам шу тақдир ўзгаради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat