Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз томонларда бирор бир инсон қазо қилса уни қабрга қўйиб кўмишдан олдин кафанини кўкрагигача тушириб очиб қўйишадида кeйин қабрни кўмади. Шу ишга бир нeча бора ўзим гувоҳ бўлганман. Агар шундай қилмаса нима эмишки маййит кафанини eйишни бошларкан ва бунинг эвазига унинг яқинларин бирин кeтин қазо қиларкан. Шундай бўлиши мумкинми? Шариатимизда бу ҳақида нима дейилган? Аллоҳ ишларингизни осон қилсин, жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу гапнинг асоси йўқ, буни қилиш билан қазои қадарга бўлган иймонларида шубҳа бўлиб қолади. Иймоннинг шартларидан бири яхшилик ва ёмонликнинг барчасини Аллоҳ таолодан деб билишдир. Маййитнинг кафанини очиб қўйиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!