Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввобийн намоз ҳақида

00:00 / 19.11.2016 | 2853

Ассалому алайкум! Ҳадисда шомдан кeйин 6 ракъат нафл “аввобийн” намози айтилган экан. Шу намоз 3 ракъат фарздан кeйиноқ, 2 ракъат суннатга яна 4 ракъат қўшиб ўқилса, айтилган 6 ракъатга ўтадими ёки алоҳида 6 ракъат ўқимоқ кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки-икки ракъатдан қилиб ўқилади. Аллоҳ таоло Исро сурасида: «Албатта, У Зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят). Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким шомдан кейин олти ракъат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ لَمْ يَتَكَلَّمْ فِيمَا بَيْنَهُنَّ بِسُوءٍ عَدَلْنَ لَهُ بِعِبَادَةِ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ سَنَةً. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ عِشْرِينَ رَكْعَةً بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиб, уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Ким Шомдан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилур», дейилган. Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу намоз ҳақида бошқа ҳадислар ҳам келган. Уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ва саҳобаи киромлар бу намозни ўқиганликлари ҳақида сўз боради. Ушбу намоз «ғафлат» номи билан машҳур бўлган намоздир. Чунки кўпчилик бу намозни ўқимай, ғафлатда қолади. Ушбу ғафлат намози ҳам таъкидланмаган қўшимча намозлардан ҳисобланади. Ким суннатга амални ният қилиб, уни ихлос билан ўқиса, иншааллоҳ, қилинган ваъдаларга эришади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat