Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фозил қорининг жума куни фазилати ҳақидаги ҳадиси

19:40 / 31.03.2021 | Шухрат | 9891

Ассалому алайкум! Мен айрим дуо ва ҳадисларда иккиланганим ва бошқа манбалардан топа олмаганим учун баъзи саволларни сўраб билишга журат қилдим. 1-саволим: Мен раҳматли устоз Фозил қорининг интернетда тарқалган жума кунидаги савоблар ҳақидаги ҳадисини эшитиб қолдим. унда жумладан устоз шундай дейди: кимки жума куни жума намозига масжид томон юриб келса ҳар бир қадамига 20 йиллик намоз ва рўза савоби ёзилади. шу ҳадисни айрим устозлар заиф ҳадис дейишмоқда. шу ҳақда билмоқчи эдим. 2-саволим: Ўзбекистондаги Дин ишлари қўмитанинг хулосасига асосан чиқарилган Қуроний дуолар ..... китобида шундай ҳадисни ўқиб қолдим ва бу ерда ровийлар ёзилмаган. унда Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: кимки ҳар куни эрталаб 10 марта ва кечқурун 10 марта менга салавот айтиб юрса мен уни қиёмат куни шафоат қиламан. шу ҳадис қанчалик саҳиҳ ёки заифлиги борасида билмоқчи эдим. жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри заиф. Қуйида сизга “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан саловатлар ҳавола қиламиз: 

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُمْ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ 

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар.
У зот:
«Аллоҳумма! солли ъала Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама соллайта ъалаа оли Иброҳийм. Аллоҳумма! барик ъалаа Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама барокта ъалаа оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар.
Учовлари ривоят қилганлар.
Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан». 

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمنِ بْنِ أَبِي لَيْلَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقِيَنِي كَعْبُ بْنُ عُجْرَةَ فَقَالَ: أَلَا أُهْدِي لَكَ هَدِيَّةً، إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَيْنَا فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ علِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: قُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Абдурроҳман ибн Абу Лайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Каъб ибн Ужра мени учратиб қолиб:
«Сенга бир совға берайми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз у зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку, биламиз, аммо сизга қандай саловот айтамиз?» дедик.
«Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама соллайта ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма! Барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айтинглар», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар. 

عَنْ أَبِي سَعِيْدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قُلْنَا يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا السَّلَامُ عَلَيْكَ، فَكَيْفَ نَصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: قُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيْمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ 

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку, биламиз, аммо сизга қандай саловот айтамиз?» дедик.
«Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин абдика ва расулика, кама соллайта ъала Иброҳийма ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала Иброҳийма ва оли Иброҳийм», денглар», дедилар».
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat