Ассалому алайкум!
Муҳтарам устозлар!
Буюк ватандошимиз Абу Лайс Самарқандийнинг «Танбеҳул Ғофилин» китобида Язид Раққоший Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилган жуда катта ҳадис келтирилган. Ҳадисда дўзаҳ аҳли, эшиклари ва Муҳаммад алайҳиссалом умматидан гуноҳи кабира қилиб тавба қилмай вафот этганлари дўзаҳга кириши, у ерда Аллоҳ хохлаганича куйиши ва ундан кейин пайғамбаримиз Аллоҳнинг Арши остига келиб сажда қилиши ва Аллоҳ таоло тамонидан шафоатга руҳсат берилиши ҳақида маълумотлар берилган.
Саволим шуки, агар пайғамбаримиз ўша гуноҳи кабира қилиб тавба қилмаган умматларини дўзаҳда куйганларидан кейин шафоат қилса, биз нега пайғамбаримизга саловат айтганимиздан сўнг у зотнинг шафоатини сўраймиз? Ёки пағамбаримиз шафоати ўша умматлари дўзаҳга киришидан олдин бўлиши ҳам мумкинми? Унда нега ҳадисда ўша уммати дўзаҳда куйганларидан сўнг шафоат қилганлари айтиляпти? Сизлардан илтимос менга шуни кенгроқ тушинтириб берсангизлар. Олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Уммат дўзахга кирмасидан олдин шафоат қилишлари ҳам бор. Дўзахга тушганларни чиқариб олиш учун шафоат қилишларини ҳам ҳазил нарса деб билманг. Валлоҳу аълам!