Ассалому алайкум! Қидириш хизматидан топдим, унда қазо намозлари кўп одам нафл намозлари ўрнига қазо намозларини ўқигани афзал дейилган. “Агарда истихора ёки ҳожат намозларини ўқимоқчи бўлсам, ўрнига қазо намозини ўқиб, сўнгра истихора дуосини ўқиса ҳам қазо, ҳам истихора намози ўрнига ўтадими” дейилганда жавобда “ҳа” дейилган. Мени айтмоқчи бўлганим уч-тўрт ракъатли қазо намозларидан кейин ҳам истихора ёки ҳожат дуосини ўқиса тўғри бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!