Ассалому алайкум! Илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Бир китобда «Агар эр маҳр учун аталган(ваъда қилинган) нарсани бермаса унинг аёли тўлиқлигича уники эмас. Қачонки ваъда қилинган маҳр (масалан тилла) берилсагина шунда у аёл эрнинг тўлиқ жуфти ҳалоли ҳисобланади» деб ёзилган экан. Шу гап тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Никоҳлари ўқилгани учун хотини ҳисобланади, лекин маҳрни бермагунича келин яқинлик қилдирмасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!