Бу жиддий масала. Бизда талабга жавоб берадиган даражада рус тилидаги китоблар йўқ. Бу ўз навбатида кўплаб муаммоларга сабаб бўлмоқда. Аввало сизга ўхшаб эҳтиёжи ушганларнинг эҳтиёжини қондириш имкони йўқ. Қолаверса, бошқа ерларда турли китоблар русчага таржима қилинган ва улар кўплаб ихтилофларга сабаб бўлмоқда. Чунки, уларни турли тоифа, ҳизб ёки гуруҳлар ўз фикрларини тарқатиш ниятида таржима ва чоп қилдирганлар. Ана шуларни эҳтиборга олиб, биз ўз китобларимизни рус тилига таржима қилишни бошладик. Ҳозир “Иймон”, “Васатия – ҳаёт йўли” ва “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг биринчи жузи тайёр бўлиб қолди. Қуръони Карим маънолари таржимаси охирлаб бормоқда. “Сунний ақийдалар”, “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг биринчи жузининг таржимаси тугади. “Тафсири Ҳилол”нинг таржимасини қайта кўрадиган бўлиб турибсиз. Яна бошқа ишлар ҳам кетмоқда. Дуо қилиб турсангиз, иншааллоҳ, рус тилида ҳам яхши китобларга эга бўламиз ва биргалашиб ўқиймиз.