Ассалому алайкум! Ақиқа ҳақида сўраганимда берган мазилингизга кирдим. У ерда жуда ҳам кўп маьлумотларни билиб олдим раҳмат. Сизлардан узр сўраган ҳолатда шу тўғрисида савол бермоқчиман. болани туғилгандан 7, 14 ёки 21 кунлигида ақиқа қилиниши керак дейилибди. Лекин кўпчилик бўла катта бўлганда ҳам қилса бўлаверади дейишмоқда. Умри давомида қилса ҳам бўлавераркан. Шу тўғрими? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ақиқа қилишнинг суннат кунлари 7,14, 21-кунларидир. Бу кунларда қила олмаган бўлса, умрининг охиригача хоҳлаган пайтида қилаверади. Валлоҳу аълам!