Ассалому алайкум! Устозлар, Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ мени хам Ўзини билишликка ундади ва ҳидоятлантирди. Намоз ўқийман, лекин ҳали Аллоҳ таолонинг неъмати бўлган Ислом динимиздан илмим кам. Аллоҳ раҳмат қилсин Ҳурматли Шайх Ҳазратлари бизга кўплаб илмий мерос қолдирдилар. Мен ҳали Шайх Ҳазратларининг китобларидан ўқимаганман. Маслахат берсангиз тартиб билан бошидан ўқишим учун қайси китобларидан ўқишни бошласам мақсадга мувофиқ бўлади?
Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан бошланг. Валлоҳу аълам!