Ассалому алайкум! Биламизки чет элда яшаш онсон эмас ва луқма энг нозик нарсалардан бири. Биз ҳозирда кореяда ўқиймиз. 1 корейс ёки чет эл ошхонасида ҳар ҳил ҳаром гўшт махсулотларлари сотилса лекин биз тоза ювилган идишда балиқ, гурунч ёки туҳум пиширтириб есак жоизми? 2 бази ўзбек ёки мусулмон миллатига мансуб ошхоналарда ҳалол сертификатлари бор, сўрасак ҳалол дейишади лекин менюни оҳирида спиртли ичимлик ҳам сотишади чунки бу юртда пивосиз охшона юритиш онсон эмас, мижоз кам бўлади. Шундай жойларда спиртли ичимлик сотишса ва айни вақтда ҳалол сертификатли гўшт махсулотларини ишлатишса шундай ресторанларда таомланишимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сирли ёки темир каби сувни ўзига шиммайдиган идишларга солиб ейишингиз жоиз. Чунки у идишлар ўзига нажосат шиммайди ва сув билан ювилса пок бўлади. Аммо сиз айтган балиқ, тухум кабиларни ҳаром нарса солиб пиширган сув ёки ёғда пишириб берса уни ейишингиз жоиз бўлмайди.
2). Айнан сиз ейдиган таомнинг масаллиқлари ҳалол бўлса ва пок идишда тайёрланган бўлса истеъмол қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!