Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ

08:13 / 03.12.2016 | ubaydullo | 2719

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳларини ким ўқиган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У пайтларда ҳозирги кўринишдаги никоҳлар бўлмаган. Келиннинг валийлари келиб, келин тарафдан вакил бўлиб никоҳ боғланган.  Гоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимнидир вакил қилиб, оналаримизга никоҳланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо онамизни эса, бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи никоҳлаган. Бу ҳақида فَلَمَّا قَضَى زَيْدٌ مِّنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا «Қачонки Зайд ундан ўз ҳожатини адо этгач, сени унга уйлантирдик», – демоқда. Яъни «Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Зайнаб бинти Жаҳшдан ҳожатини адо этиб, уни талоқ қилгач, Биз Ўзимиз сенга уни завжа – хотин қилиб бердик», – демоқда. Шундай бўлиши керак эди. Аллоҳ таолонинг иродаси шу эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳони Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўзи никоҳлаб қўйди. Бу ерда валий ҳам, маҳр ҳам, гувоҳ ҳам йўқ. Ҳаммасининг ўрнига Аллоҳнинг амри бор. Зайнаб бинти Жаҳш онамиз бундай никоҳ билан фахрланиб юрар эдилар. Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда бу ҳақда шундай дейилади: «Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа аёлларига фахрланиб: «Сизларни аҳлларингиз никоҳлаб берган, мени эса Аллоҳ таоло етти осмоннинг устидан никоҳлаб берган», – дер эди». Кейинги жумлада бу ишнинг ҳикмати очиқ баён этилади: «Токи, мўминларга асранди болаларининг хотинларида, улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин деб…» Бировнинг асранди боласи хотинидан ўз ҳожатини адо этиб, уни талоқ қилса, уни асраб олган киши ҳалиги аёлга уйланиши мумкин эмас, деган жоҳилиятнинг ғирт мантиқсиз бўлган қонунини энди Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғрилади. Бу ишда намуна тариқасида Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзларини танлади. «Ва Аллоҳнинг амри бўлажакдир». Бўлмасдан, иложи йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг бу борадаги амрига ҳам амал қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабга уйландилар. Шу билан жоҳилиятнинг одамлар ҳаётига ва онгига қаттиқ сингиб кетган одатларидан бири – «Асранди ўғилнинг талоқ қилган хотинига уйланиш ҳаром» деган қонуни ботил бўлди. Мўминлардан яна бир танглик кўтарилди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Аҳзоб” сураси 37-оят). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat