Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломдаги биринчи оқим

08:03 / 08.05.2019 | Mustafo | 2129
Ассаллому алайкум устозлар! Ўзим академик лицейда таҳсил оламан. Бир куни диншунослик дарсида устозимиз “Исломдаги биринчи пайдо бўлган оқим қайси?”, дея гуруҳга савол берди. Диншунослик дарслигида биринчи пайдо бўлган оқим хорижийлар деб ёзилган. Лекин Абдулбосит Абдураҳимнинг "Эътиқод дурдоналари" китобида биринчи пайдо бўлган оқим шиалар деб асосланган экан. Унга кўра шиалик оқими халифа ҳазрати Усмон (р.а)нинг даврларида бошланган дейилибди. Гуруҳда шу масалада баҳс-мунозара кучайиб кетди. Энг мақбул йўл сизлардан жавоб олиш деб билдим ва ушбу савол билан мурожат қилдим. Бу 2 китобдаги маълумотларнинг қай бири тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Исломдаги биринчи пайдо бўлган оқим Хаворижлар (Хорижийлар) ҳисобланади.  Усмон розияллоҳу анҳу даврларидаги шиалик эса оқим сифатида эмас, балки маъно жиҳатидан юзага келган. Яъни тарафдор маъносида бўлган. Шиалик оқим, мазҳаб, йўналиш сифатида кейинроқ шаклланган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat