Ассалому алайкум! Агар хотин турмуш ўртоғидан норози бўлиб тортишув жараёнида ажрим талаб қилса гуноҳкор бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бу эрнинг ҳолатига боғлиқ. Талоқ сўрайдиган даражага етказса, сўрайдида. Ҳадисдаги талоқ сўраган аёлга лаънат бўлиши, бекордан бекор ёки арзимас нарсаларни деб талоғини сўрайдиган аёллар ҳақида. Валлоҳу аълам!