Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим бироз қўпол бўлса узр сўрайман. Нега шу кунгача Ўзбекистондаги санъаткорларга раддия бермагансизлар? Ахир улар Ўзбекистондаги деярли барча мусулмонларнинг фарзандларини «ҒАРБ» маданияти тамон тортишябдику. Сиз азиз устозлар эса тешик идишга сув қуяётгандексизлар, динимиз йўлида қилаётган хизматларингиз бехуда кетаётгандек. Чунки уларни фаолиятини олдида сизларники кўринмайди ҳам? Бу фикр менда Инстаграм ижтимоий сайтида кўрган баъзи бир кўринишлардан кейин пайдо бўлди. Каттакон узр қўпол савол ёздим, балки ҳаддан ошдим, лекин эртага менинг фарзандларим ҳам уларга эргашиб кетишидан хавотир олганимдан ёздим. Аллоҳ ёлида қилаётган саъий-ҳаракатларингиз самарали бўлсин! Амин.
Ва алайкум ассалом! Сиз бир хонадоннинг бошлиғи, қўл остингиздагилар сизга итоат этиши, амрларингизни сўзсиз бажариши, ҳурматингизни бажо келтириши вожиб бўлган фарзандларингиз насиҳатингизни олмаслигини ҳавотиридасиз. Сиз айтган кишилар касби, қилаётган ишлари, савоби, охиратдаги иқоби, қолдирган мероси ва ўша меросдан йўқ бўлиб кетгунича(ваҳоланки бу қиёматгача давом этишига ҳадислар далолат қилади) фойдаланиб турувчиларнинг савоби ёки гуноҳидан насибадор бўлишларини жуда яхши биладилар. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ ҳам бир неча ўринларда уларнинг ишлари ҳукмини чиройли йўл билан тушунтириб ўтганлар. Сиз-бизга ўшаларни топиб, фарзандларимизга эшиттириб қўйишгина қолган. وَمَا عَلَيْنَا إِلاَّ الْبَلاَغُ الْمُبِينُ 17. Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарса йўқ», – дедилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Ясин” сураси). Валлоҳу аълам!