1. Куёш тик турган пайтда (қиём) неча дақиқа намоз ўқилмайди? 2. Бизнинг имом "намозда кироат килиш вожиб" деди. Биз унга "ахир кироат намознинг 6 та рукнларидан биттасику" дедик. У эса "тўғри, бу фарз амал лекин у вожибга киради" деди. Биз уни нима деётганини тушунмадик. Кироат фарзми ёки вожибми? 3. Шу имом яна бизга Фотиҳа сурасидан сўнг Ханафий мазхабида "Амин" сўзини овозини чикариб айтиш харом деб айтди. Шундан сўнг мен сайтингизда шу масала бўйича изландим лекин Ханафий мазхабидаги мусулмон "Амин" сўзини овоз чиқариб айтганда у қандай амал қилиб қўйганлиги хақида маълумот йўқ экан. Унинг қилган амали қанақа амал хисобланади? 4. Оддий вазиятларда қура ташлаш мумкин эмас экан фақат оғир вазиятларда ташлаш мумкин экан. Бу тўғрими ёки хар қандай вазиятда қура ташлаш мумкинми?
1. Асл соя узая бошлагунча.
2. Фарз.
3. Ҳанафий мазҳабига хилоф амал ҳисобланади.
4. Мумкин.