Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат ва жаҳаннам

09:08 / 09.12.2016 | 2111

Ассалому алайкум! 1. Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Роббинг хоҳлаганлар мустасно. Бу туганмас инъомдир. (Худ 108)
Манашу оятни тафсирини муфассал ёритиб бeрсангизлар. (Роббинг хохлаганлар мустасно)дан мурод кимлар?
2.Жаннат ва дўзаҳ фонийлиги хақида муъаттила мазҳаби бошлиги Жаҳм ибн Савфон самарқандий гап чиқарган ва уни кофир дeб eълон қилишган eкан!
У қиёматда йўқ бўлиб кeтишини даво қилганми ёки қиёматда бандалар у йeрга тушгандан кeйин йўқ бўлиб кeтишини даво қилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ибн Касир ўзларининг тафсирларида “Роббинг хоҳлаганлар мустасно”даги истиснони қуйидагича шарҳлаганлар. Уларнинг неъматда бардавом бўлишлари Аллоҳнинг зиммасига вожиб эмас, балки Аллоҳ шуни хоҳлагани учун шундай бўлади. Бу оятдан “қачонлардир жаннатда бўлиш тугайди” деган маъно келиб чиқмайди.

حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ حَفْصِ بْنِ غِيَاثٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الْأَعْمَشُ، حَدَّثَنَا أَبُو صَالِحٍ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «يُؤْتَى بِالْمَوْتِ كَهَيْئَةِ كَبْشٍ أَمْلَحَ فَيُنَادِي مُنَادٍ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ، فَيَشْرَئِبُّونَ وَيَنْظُرُونَ، فَيَقُولُ: هَلْ تَعْرِفُونَ هَذَا؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ هَذَا الْمَوْتُ، وَكُلُّهُمْ قَدْ رَآهُ، ثُمَّ يُنَادِي: يَا أَهْلَ النَّارِ، فَيَشْرَئِبُّونَ وَيَنْظُرُونَ، فَيَقُولُ: هَلْ تَعْرِفُونَ هَذَا؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ هَذَا الْمَوْتُ، وَكُلُّهُمْ قَدْ رَآهُ، فَيُذْبَحُ ثُمَّ يَقُولُ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ، خُلُودٌ فَلَا مَوْتَ، وَيَا أَهْلَ النَّارِ، خُلُودٌ فَلَا مَوْتَ. ثُمَّ قَرَأَ  ﴿وَأَنذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ إِذْ قُضِيَ الْأَمْرُ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ﴾ وَهَؤُلَاءِ فِي غَفْلَةٍ أَهْلُ الدُّنْيَا  ﴿وَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ﴾. تحفة: 4002 - 118/6

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўлим ола қўчқор шаклида олиб келинади. Бир жарчи: «Эй жаннат аҳли!» деб жар солади. Улар бошларини кўтариб қарашади. «Буни танийсизларми?» дейди. «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Барчалари уни кўрган бўлади. Кейин у: «Эй дўзах аҳли!» деб жар солади. Улар бошларини кўтариб қарашади. «Буни танийсизларми?» дейди. «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Барчалари уни кўрган бўлади. У сўйиб ташланади. Сўнгра: «Эй жаннат аҳли! Мангулик! Энди ўлим йўқ! Эй дўзах аҳли! Мангулик! Энди ўлим йўқ!» дейди». Сўнг «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳлантир. Улар ғафлатдадирлар. – Бу ғафлатдагилар дунё аҳлидир* – Улар иймон келтирмаслар»ни ўқидилар». * «Бу ғафлатдагилар дунё аҳлидир» деганда оятдаги «ғафлатдадирлар» сўзи изоҳланган бўлиб, ғафлат фақат дунёдагиларда бўлиши айтилган. Бу жумла ровийлардан бири ёки муаллифга тегишли. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat