Ассалому алайкум! Мен тегирмонда мижозларнинг шолисини оқлаб, гуруч қилиб бераман. Бу иш давомида оз миқдорда тўкилиш-сочилишлар бўлади. Буни мижоз кўриб эътибор килмайди. Тўкилиш-сочилишларсиз ишлашнинг иложи йўқ, шоли ва гуруч майда. Бунинг учун жавобгар бўлиб қолмайманми?
Ва алайкум ассалом! Урф жиҳатидан ҳамма бунга рози бўлади. Шунинг учун зарари йўқ. Валлоҳу аълам!