Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

21:54 / 02.03.2022 | Sherzod | 856

Ассалому алайкум! Мен дўконда ишлайман, оёқ кийимлар сотаман саволим мен бошқа дўконлардиги менда йўқ оёқ кийимларни олиб дўконимга қўйиб сотсам бўладими бошқа дўкондиги оёқ кийимни эгаси билан келишиб оламан масалан оёқ кийими 100.000 минг сўм деб менга берса мен уни 150.000, 200.000 минг сўмга сотсам фойдамни олиб келишилган 100.000 минг сўмини обориб бераманми йўки фойдаси билан обориб бериб молнинг эгаси ўзи менга фойдасини чиқариб берадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор буюмни сотиб берганлик учун ҳақ олиш жоиз. Бу учун товарнинг нархи ва сотувчининг иш ҳақи олдиндан аниқ қилиб белгиланган бўлиши шарт. Шунингдек, харидорга “бу ўзимнинг молим” деб сотмаслиги керак, акс ҳолда ёлғон аралашган бўлади. Мисол учун, “Бу нарсани 110.000 сўмга сот, 10.000 сўми сенинг иш ҳақинг. Агар бундан қимматроққа сота олсанг, ўша ҳам сенга” деса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat