Ассалому алайкум! Ота фарзандли бўлганида агар ўзи айтишни билса боласига азон ва такбирни ўзи айтса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ота-она бу каби ишларни ғанимат билишлари керак. Уламоларимиз “Ота-она намозни, хусусан “Фотиҳа” сурасини ўзлари ўргатишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки бу инсоннинг умрини охиригача ҳар кун юз бор такрорланадиган иш. Савоби ҳам узлуксиз ёзилиб турадиган садақи жория ишлардандир. Буни ғанимат билиб ўзгаларга топширмай ўзлари қилишлари керак” деганлар. Албатта агар ота-она ўзи билмаса бошқа топшириши керак. Шунда таълим бердирганнинг савобидан баҳраман бўлади. Валлоҳу аълам!