Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онадан кeйин

08:35 / 19.09.2016 | Sardor | 2554

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ота-онамдан 48 кун ичида айрилдик. Табийики улардан кейин дуодамиз. Дуодан бошқа яна нималар қилишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз : “Фарзанд оз-оз бўлсада, ота-онадан кейин тез-тез ҳам молиявий, ҳам баданий(рўза, ҳаж ва намоз каби) ибодатларни қилиб савобини бағишлаб туриш керак. Шу билан бирга уларнинг ҳаққларига истиғфорлар айтиб, дуоларда бардавом бўлиши керак” дейишади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳар намоздан кейин устозларининг ҳаққларига дуо қилишлари зикр қилинган. Ҳатто баъзи уламолар “Фарзандлар қиладиган барча нафл ибодатларининг савобини ота-онага бағишлашлари керак” деган гапни ҳам айтганлар. Уларни ортидан қилинадиган энг улуғ иш, уларни ҳаётликларида қолдирган рўза ва намозларининг фидяларини адо қилиб, зиммаларини жавобгарликдан қутилтиришдир. Бу ишни улар васият қилсалар вожиб даражадаги ишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat