Ассалому алайкум! “Зикр аҳли” мен бир саволни жавобига тушунмадим. 1081- савол “Ғусл вожиб бўлганда” деган савол жавобида “ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди”, деб жавоб берибсизлар. Мен ғуслдан олдин таҳорат қилиб, кейин ғусл қиламан. Шу ҳолатда намоз ўқишим жоизми ёки ғусл қилиб бўлгач бошқатдан таҳорат олиб, намоз ўқиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиш билан киши намозга яроқли таҳоратлига айланади. Ғусл мобайнида таҳоратни синдирадиган ҳолат юз берса, ғуслни давом эттирилаверади, лекин у ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!