Ассалому алайкум! Кeчаси ухлолмайман, тинмай бослиғиб чиқябман. Кeчаси ухлашгаям қўрқиб қолганман. Нима қилсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! 11 бор саловат, “Фотиҳа” сураси ва “Оятул курсий”. Кейин тўрт Қул билан бошланадиган сураларини, кейин яна 11 марта саловат ўқиб хаёлингизда бир қўрғонни тасаввур қилинг. кейин “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил” калималарини кўп-кўп такрорланг. Валлоҳу аълам!