Ассалому алайкум! Устозлар ғафлат сўзини тушунтириб бeрсангизлар. Аллоҳ бу қилаётган ишларинггизни бардавом қилсин.
Ва алайкум ассалом! Ғафлат сўзи араб тилидаги ғофала-яғфулу феълидан олинган бўлиб, бир неча маъноларни ифода қилади. Улар ухлади, беркитди, хотираси яхши бўлмаганидан унутди, бепарво ташлаб қўйди маъноларини ифода қилади. Ғофил – деб, яхшилигидан уимд қилинмайдиган, ёмонлигидан қўрқилинмайдиган, кишиларнинг орасида обрўси йўқ, тажрибасиз ва зийрак бўлмаган кишиларга айтилади. Ёмғир ёғмайдиган жойга ҳам ғуфл дейилади. Валлоҳу аълам!