Ассалому алайкум! Кўп болалик ҳақида маълумот бeрсангизлар. Ота-онанинг боласи олдидаги мажбуриятлари нималар? Раҳмат олдиндан.
Ва алайкум ассалом! Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Соғлом бола” ва “Бахтиёр оила” каби китобларини ўқинг. Хусусан “Бахтиёр оила” китобининг 268-бетидан 426-бетигача Ота-онанинг боласи олдидаги мажбуриятлари нималардан иборат экани ҳақида батафсил ёзилган. Юқоридаги китобларнинг барчаларини электрон шакли ҳам бор. عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَصَبْتُ امْرَأَةً ذَاتَ جَمَالٍ وَحَسَبٍ، وَإِنَّهَا لَا تَلِدُ أَفَأَتَزَوَّجُهَا؟ قَالَ: لَا، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّانِيَةَ فَنَهَاهُ، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ، فَقَالَ: تَزَوَّجُوا الْوَدُودَ الْوَلُودَ، فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ الْأُمَمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحاَكِمُ وَصَحَّحَهُ Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди. «Йўқ», дедилар. Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар». Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхши эканлиги. 2. Туғмас аёлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам, уйланмаган маъқул эканлиги. 3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги. Бу сифатлар унга яқин бўлган аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ёшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!