Ассалому алайкум! Эри билан маълум бир ойлардан буён яшамаятган аёл яна никоҳ ўқитиши керакми? Яъни эрини рухсатисиз қизлик уйига кетиб қолган аёл.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳ бир боғланганидан кейин талоқ ёки унга далолат қиладиган гаплар айтилмаса никоҳ узилмайди. Узоқ йиллар айрилиқда яшаса ҳам. Валлоҳу аълам!