Ассалому алайкум. Мен ё'лламоқчи бо'лган саволимни аввал ҳам ё'ланиб, жавоб олинган бо'лса узр со'райман!Саволим шундай: Бир биродаримизнинг маърузаларидан бирида мусаввирлик касби ҳаром касб эканлигини эшитдим. Со'нгра шайх ҳазратларини маърузаларини бирида уни нимага ҳаром эканлигини билдим. Унга ко'ра мени тушунганим ҳазрати одам Ато даврларидан со'нг одамларни ко'пчилиги диндан йироқлашади, лекин то'г'ри ё'лдагиларни қадрлшади. Улар (то'г'ри ё'лдагилар) оламдан о'тгач эсдан чиқармайлик деб, аввал уларни эсдан чиқармайлик деб, расмларини чизиб деворга осиб қо'йишади. Кейинроқ эса, уларни ҳайкалларини ясаб, унга сиг'ина бошлайдилар. Сурат, чизиш ва ҳайкал ясаш , ҳамда умуман жонли мавжудотларни тасвирини яратиш Аллоҳ Таъолога ширк келтириш билан баробардир. Аммо ҳозирда айнан Аллоҳ Таълони яратган мавжудотини яратиш мақсадида эмас, Балки, хужжатлар учун расмга олиш, ҳабар етказиш учун видеотасвирга олиш кенг тарқалган. Исломда хужжатлар учун расмга олиш, ҳабар етказиш учун видеотасвирга олиш ҳамда то'йларда эсдалик учун бу ишларни қилишга қандай қаралади. Улардан қайси бири юқоридаги мусаввирлик санъатига яқинроқ? Мусаввирликда расм чизувчи гуноҳкор бо'ладими, ёки тушувчими? Мени бу саволни ё'ллашимдан мақсадим, видеотасвирга ва фотосуратга олиш касбини эгалламоқчи эдим! Аввалдан сизга катта рахмат! Илоҳим қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бо'лсин. Ҳурмат билан Саидакромов Авазхон Акмалхон о'г'ли.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳолатда мусаввирлик қўлда чизишдир. Апарат билан суврат олиш мусаввирлик бўлмайди.