Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, мен балиқхонада балиқ пишириб сотаман. Жума куни соат 12:00да пиширишни тўхтатиб, соат 13:10да яна бошлайман. Шу вақтлар тўғрими? Шу вақтларда нима учун балиқ пишириб бўлмайди? Мендан мижоз ва танишлар нимага пиширмаяпсан деб хайрон бўладигонлари бор. Мен жума намози ўқилаётганлигини, шу куни шу вақтларда бутун жонзод Аллоҳ деб тиловат қилади деб айтаман. Шу гапим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Жумага тайёргарлик учун десангиз тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!