Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, аҳли китоб сўйган ҳайвон ҳалол бўлишини билдик. Ҳозирги кунда кимлар қайси сифатлари билан аҳли китоб саналадилар?
Ва алайкум ассалом! Аҳли китобларнинг ҳамма сўйишлари ҳам ҳалол бўлавермайди. Қачон фақат Аллоҳ таолонинг исмларидан бирортасини зикр қилиб сўйсагина ҳалол бўлади. Зикр қилингани маълум бўлмаса ҳам ҳалол бўлмайди. Яҳудий ва насоролар аҳли китоб саналади. Валлоҳу аълам!