Ассалому алайкум! Бир ҳолатга икки хил фикр бўляпти. Ҳолат шундай: бир инсон ғарб мамлакатлардан бирига тирикчилик мақсадида чиқмоқчи. Лекин у инсон ичади чакади ва айш ишларни қилади.
Биринчи инсон шундай фикр билдиряпти; агар сен уни ўша ерга чиқишига ёрдам берсанг ва у инсон ўша ерда ичкиликдан айш ишлардан ўзини тиймаса, сен уни гуноҳларига шериксан деяпти.
Иккинчи инсон; уни ўзини ақли бор ва ичадиган одам бу ерда ҳам ичиши мумкин ва айшларни қилиши мумкин, ёрдам беришлик билан гуноҳларга шерик бўлинмайди, чунки у ишлаб пул топиб оиласига ёрдами тегиши мумкин деяпти.
Қайси инсонни фикри тўғри?
Ва алайкум ассалом! Аслида иккисининг ҳам фикри тўғри. Лекин биринчи одам айтган гапи тўғри эканлиги тажриба орқали қўринмоқда. Валлоҳу аълам!