Ассалому алайкум! Ҳозир муборак рабби-ул аввал ойида биз аёллар ўзимизни хонадонимизда мустақил равишда Мавлиди Шарифни ўқиб, саловот ва тасбеҳлар айтсак бўладими? Мавлиди Шарифни арабча матнини қориларимиздан эшитганмиз. Мукаммал ёзилган ўзбекча матнини қаердан топса бўлади? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Мавлид ўқишдан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва сийратларини ўрганишдир. Бу борада Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Мавлид” китобини олиб ўқиганларингиз маъқул. Унда арабчиси ҳам, таржимаси ҳам бор. Валлоҳу аълам!