Ассалому алайкум! Агар бир уйда 4 ёки 5 киши намоз ўқиса ва ҳаммасини илми бир хил даражада бўлса имомликка мехмон ўтадими ёки мезбон?
Ва алайкум ассалом!
Мезбон. Аслида имомгарчилик улуғ мақомдир, масъулияти оғир бўлиши билан бирга, шарафи ҳам олийдир. Аввалда солиҳ салафларимиз қўлидаги мол-дунёни биродари учун сарфлашда заррача ўйланиб ўтирмаганлар. Аммо савобга келганда намоздаги 1-саф, азон айтиш, масжидга эрта келиш каби ишларда бир-бирлари билан мусобақа қилганлар. Ибодатдан чарчаб турганларида ёнида Қуръон ўқиган ёки бирор солиҳ амалда турган кишини кўрсалар, чарчоғини унутиб улар қилаётган ибодатдан ҳам насибадор бўлишга шошилганлар. Улар шунчалик даражада бўлганларидан “Меҳмонда имомгарчиликка ким ҳақли” деган масала ўртага чиққан. Фуқаҳоларимиз “мезбон бунга ҳақли” деб ҳукм қилганлар. Ҳозирги кунда ҳолат ўзгариб, савобли ишларда ҳам сарфлаш керак бўладиган ўринларда ҳам “сен қил, сен қил” бўлиб қолди. Тажвиди яхши бўлмасдан тажвиди яхшисини имомга ўтказиш ҳақ соҳибига ўз ҳаққини бериш ҳисобланади. Акси эса унинг ҳаққига хиёнат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!