Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллохга шукурки мени ҳам фарзанд неъмати билан ризқлантирди. Саволим: Фарзанд кўрганимга бугун 8 кун бўлди, туғилиши билан кўтаришга шифокорлар томонидан рухсат тегмагани учун уни ётган жойида ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтиб қўйган эдим шу ишим тўғри бўлганми? Унга исм қўйиш 7 кун ичида амалга оширилиши керак эканлигини билар эдим. Исм ҳам қўйдик (гувохномада) ва шу исм билан чақираяпмиз. Исм қўйишда ақиқадан бошқа диний маросим қилинадими масалан яна азон айтиладими? Агар мен нотўғги иш (гунох. Аллоҳ асрасин) қилган бўлсам қандай йўл тутиб хатойимни тузатсам бўлади. Ниманидир нотўғри қилгандек васваса пайдо бўлган калбимда. Илтимос агар нотўғри қилган бўлсам тўғри йўлни кўрсатсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлган. Исм қўйишда ақийқадан бошқа маросим йўқ. Валлоҳу аълам!