Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Шубха" хакида

00:00 / 20.09.2011 | eski savollar | 2991
ассалому алайкум мухтарам Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул айласин ва икки дунёда яхшилик билан мукофотласин! Устоз биз шубха мавзусида "хар бир шубхали нарса харомдир" деб эшитган эдик. Шу гап тугрими? Саволим ноурин булса узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) сиздан ва жумламиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

‎- Ундай эмас.‎Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят ‎қилинади:‎‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎‎«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром ‎очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали ‎нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг ‎кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, ‎дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким ‎шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди ‎қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. ‎Ундан ўтлаб қўйиши осон. ‎Огоҳ бўлингким! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз ‎қўриқхонаси бордир. ‎Огоҳ бўлингким! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси ‎Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. ‎Огоҳ бўлингким! Албатта, жасадда бир парча гўшт ‎бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ ‎бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ ‎бўлур. ‎Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир», дедилар».‎‎- Шубҳали нарсаларга яқинлашиш, ҳаромга ‎тушишга сабаб бўлади.‎

Топ рейтинг www.uz Openstat