Ассалому алайкум! Устозлар, малол кемаса бир нечта саволларим бор эди.
1). Аёл киши ой кўрган пайтида номоз ўқиса бўладими?
2). Тугилган кунни нишонласа буладими?
3). Интернетда ҳозир ҳар хил қориларнинг марузаси кўпайган. Қайси бирига ишонишни билмай қолади киши. Ёки раҳматли Шайх Ҳазратларининг аудио ва видео файлларини кўрган эшитган афзалми?
4). Куръони Карим оятларини жуда чиройли қилиб, эшитганда кўнгилларди титратадиган қайси қориларни эшитишни тавсия қилар эдингиз? Вақт ажратиб саволларимга жавоб берасиз деган умиддаман. Ўтган сафарги саволим учун минг бор узр сурайман. Аллоҳ илмингизни янада зиёда килсин.
Ва алайкум ассалом! 1). Ундай пайтларда намоз ўқиш ҳаром амал ҳисобланади. 2). Туғилган кун деб "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. 3). Ҳа. 4). Қалбингизга ёқадиганини эшитаверинг. Валлоҳу аълам!