Ва алайкум ассалом! Ўша фолбинга бориб, унинг гапини тасдиқлаш куфр ҳисобланади. Тездан тавба қилиб иймон келтириб олиш керак. Мунажжимга бориб башоратини тасдиқласа, фолбинга бориб фол очтирса ва уни тасдиқласа, қўл чизиқларига қараб, тошга қараб, чой ёки кофенинг чўкиндиларига қараб ғайбни гапирувчиларга, одамларим, боболарим, момоларим бор деб даъво қилувчиларга ва ўшаларга атаб жонлиқ сўювчиларга бориб уларнинг гапини тасдиқласа диндан чиқиб, никоҳи бузилади. (Ашраф Али Таҳонавий). Валлоҳу аълам!