ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ҳазрат сиздан кундалик ҳаётимда кўп такрорланадиган бир ҳолат юзасидан маслаҳат сўрамоқчиман. Менда иккиланишлар юзага келади. Масалан Аср намозини ўқиш учун жойнамоз устига чиқсам Пешиндан кейин таҳоратим синмаганмиди деган шубҳа тезда пайдо бўлади. Бу шундай бўладики икки йўлҳам бирдек бўлади. Балки сингандир балки йўқ. Еслаёлмайман. Баъзан нимагадир амин бўлсамҳам шубҳа пайдо бўлади. Бугунҳам гулларга сув қуйиб келдим, орадаб анча вақт ўтгач сув ичиб қўйганим есимга тушгандек бўлди. Рўза едим. Ичмагандекҳам бўламан, лекин иккиланиш бор. Бундай ҳолатда қандай йўл тутай? Нимага қараб ҳукм қилай? Кўп гапирганим учун узр устоз, ойдинроқ ёзай дедим. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.
Бундай ҳолатларда аниқ далил бўлмаса, намоз ва рўза бузилммайди.