Ассалому алайкум! Пайғамбарлар қиссаси китобида ёзилишича Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғиллари Исхоқ алайҳиссалом Шомда Каба каби Байтул Мақдис қурган эканлар. Шу ҳақида эшитмаган эканман. Ҳаммага маълумки ҳозир Шомда аҳвол оғир баъзи бир ёввойилар сабабли, ўша Байтул Мақдис ҳозиргача сақланиб қолганми?
Ва алайкум ассалом! Ундай маълумот йўқ. أَبَا ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ مَسْجِدٍ وُضِعَ فِي الْأَرْضِ أَوَّلُ؟ قَالَ: «الْمَسْجِدُ الْحَرَامُ». قَالَ: قُلْتُ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «الْمَسْجِدُ الْأَقْصَى». قُلْتُ: كَمْ كَانَ بَيْنَهُمَا؟ قَالَ: «أَرْبَعُونَ سَنَةً، ثُمَّ أَيْنَمَا أَدْرَكَتْكَ الصَّلَاةُ بَعْدُ فَصَلِّهْ، فَإِنَّ الْفَضْلَ فِيهِ». طرفه: 3425 - تحفة: 11994 Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади: «Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи бўлиб қурилган?» дедим. У зот: «Масжидул Ҳаром», дедилар. «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Масжидул Ақсо», дедилар. «Икковининг орасида қанча ўтган?» дедим. У зот: «Қирқ йил. Қачон бўлмасин, сенга намоз тўғри келса, дарҳол ўқиб ол, чунки фазилат шунда», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Кейинги келган пайғамбар алайҳимуссаломлар ўз даврларида уларни таъмирлаганлар. Шуларнинг қаторида Иброҳим алайҳиссалом, Исҳоқ, Яъқуб, Сулаймон алайҳимуссаломлар ҳам. عن أبي الدرداء:قال عليه الصلاة والسلام: «فضل الصلاة في المسجد الحرام على غيره مائة ألف صلاة وفي مسجدي ألف صلاة وفي مسجد بيت المقدس خمسمائة صلاة» أخرجه البزار Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан юз минг даража, Масжидимда ўқилган намоз минг даражада ва Байтул Мақдисда ўқилган намоз беш юз даража афзал” дедилар". Баззор ривояти. Валлоҳу аълам!