Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга қасам ичганман, ётишдан олдин хар кун 100 марта Аллоҳга Хамд 100 истиғфор 100 марта саловат жума куни эса 1000 марта саловат айтаман. Саловатимни тугатмасдан ухлаб қолибман. Энди нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Қасамнинг каффоратини тўлашингиз керак. Ҳар кун деб қасам ичган экансиз. Энди қачон қолдирсангиз қасамнинг каффоратини тўлашингиз керак бўлади. Қасамнинг каффоратини қуйидаги линкда берилган мақоладан билиб оласиз. Валлоҳу аълам!